Menejment
Across
- 4. корхонанинг умуман бошқа турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиши
- 8. корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва сотиш ёки хизмат кўрсатишга оид фаолиятини, бозорни ва истеъмолчилар талабига фаол таъсир кўрсатишни ўрганиш асосида бошқариш тизими
- 12. хуқуқий шахс мақомига эга бўлиб, товар ишлаб чиқариш ва сотишни бир умумий бошқарув (ва умумий фирма номи) остида бирлаштирувчи, корхона ёки турли мулкчилик шаклидаги ихтисослаштирилган ташкилотлар мажмуаси
- 13. жамият ривожланиши билан ўзгариб борувчи инсон эҳтиёжларини қондиришга оид янгиликлар, уларни яратиш, тарқатиш ва фойдаланиш жараёнини мажмуаси
- 14. ишлаб чиқаришнинг маълум бир соҳасида фаолиятни тартибга солиш мақсадида барча манфаатдор томонлар иштирокида қоидалар белгилаш ва қўллаш. Норматив ҳужжатлар, стандартлар, йўриқномалар, усуллар, талабларда акс эттирилади
- 16. харидор томонидан сотувчига шартнома асосида етказиб берилган товар сифати ва миқдорининг шартномага тўғри келмаслиги туфайли билдирувчи даъвоси
- 17. тадбиркорларнинг ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган, пай капитали асосида ташкил қилинувчи бирлашмаси
- 18. франчайзи билан франчайзинг шартномаси имзоловчи йирик корхона (корпорация, фирма ва ҳоказо)
- 19. мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ижарага берувчида сақланган ҳолда, мулкни узоқ муддатли ижарага беришга асосланган ҳолда инвестицияларни молиялаштириш шакли; машина, ускуна ва транспорт воситаларининг ўрта ва узоқ муддатли ижараси
Down
- 1. Boshqaruv sanati
- 2. бирон-бир фаолиятга, корхонага фойда олиш мақсадида узоқ муддатли капитал киритишни амалага оширувчи хусусий тадбиркор, ташкилот ёки давлат
- 3. мулкни маълум бир ҳақ тўлаш эвазига, вақтинчалик фойдаланишга бериш тўғрисидаги шартномага асосланган ҳолда ёллаш
- 5. қонунда белгиланган муайян хўжалик операциялари, жумладан, ташқи савдо (экспорт ва импорт) операцияларини амалга ошириш бўйича, ваколатли давлат идораларининг ҳуқуқий шахсларга берувчи махсус рухсатномаси
- 6. бирон-бир ҳолатнинг алоҳида томонларини таққослаш ва солиштириш йўли билан тавсифланувчи кўрсаткичлар тизими
- 7. саноат (ёки бирон-бир бошқа) ишлаб чиқариши ҳамда аҳолига хизмат кўрсатувчи хўжалик тармоқлари мажмуаси. Транспорт, алоқа, савдо, моддий-техник таъминот, фан, таълим, соғлиқни сақлашни ўз ичига олади
- 9. бозор механизмининг корхона ва фирмаларнинг маҳсулот ва хизматларни сотиш, капитални фойдалироқ жойлаштиришда рақиблик асосида хўжалик нисбатларини шакллантириш билан боғлиқ элементи
- 10. корхонани ташкил қилишнинг қонунийлигини тасдиқловчи, корхона характери ва фаолият тури, қоидалари, аъзолар ўртасидаги муносабатлар ва ҳоказоларни ўз ичига олувчи расмий ҳужжат
- 11. Сертификат - масъул идоралар томонидан маҳсулотни экспертиза қилиш асосида берилувчи, маҳсулот сифатини белгиловчи ҳужжат
- 15. давлат мулкини бошқа мулкчилик шаклларига, жумладан, жамоа, акциядорлик ва хусусий мулкка ўтказишда мулкчилик муносабатларининг ўзгариш жараёни
- 18. корхона фаолиятининг якуний молияий натижалари; пул тушуми ва харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади