Moliyaviy Menejment

1234567891011121314151617181920
Across
  1. 1. корхонанинг умуман бошқа турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиши.
  2. 8. асосий харажатларга қўшимча бўлиб, улар билан бирга ишлаб чиқариш харажатлари таркибига киритилувчи, ишлаб чиқариш ва корхона бошқарувига хўжалик хизмати кўрсатиш харажатлари.
  3. 12. корхона фаолиятининг якуний молияий натижалари; пул тушуми ва харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
  4. 13. инсонлар ишлаб чиқариш фаолиятининг самарадорлиги; ходим моддий ишлаб чиқариш соҳасида иш вақти бирлигида ишлаб чиқарган маҳсулотлар миқдори ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган вақт билан ўлчанади. Меҳнатнинг ижтимоий унумдорлиги ишлаб чиқарилган миллий даромаднинг моддий ишлаб чиқариш таромқларида банд бўлган ҳар бир ходимга нисбатан ҳисобланади.
  5. 16. Boshqaruv sanati
  6. 17. корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва сотиш ёки хизмат кўрсатишга оид фаолиятини, бозорни ва истеъмолчилар талабига фаол таъсир кўрсатишни ўрганиш асосида бошқариш тизими.
  7. 19. акциядорлик жамияти томонидан чиқарилувчи ҳамда унинг эгаси, акциядорлик жамиятининг аъзосига жамиятни бошқариш ва фойдадан дивиденд олиш ҳуқуқини берувчи қимматбаҳо қоғоз.
  8. 20. бозор иқтисодиёти шароитларида субъектнинг маълум бир маҳсулот ёки хизмат турини яратиш ва сотиш йўли билан фойда олишга мўлжалланган иқтисодий фаолияти.
Down
  1. 2. корхона ялпи даромадининг барча мажбурий тўловларни чиқариб ташлагандан сўнг корхона ихтиёрида қолувчи қисми.
  2. 3. мамлакат ичкариси ва ташқарисида янги корхона яратиш ва мавжуд корхоналарни замонавийлаштириш, энг янги техника ва технологияларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш даражасини ошириш ва фойда олиш мақсадида узоқ муддатли маблағлар киритилиши.
  3. 4. ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлиб, товар ишлаб чиқариш ва сотишни бир умумий бошқарув (ва умумий фирма номи) остида бирлаштирувчи, корхона ёки турли мулкчилик шаклидаги ихтисослаштирилган ташкилотлар мажмуаси.
  4. 5. мулкни маълум бир ҳақ тўлаш эвазига, вақтинчалик фойдаланишга бериш тўғрисидаги шартномага асосланган ҳолда ёллаш.
  5. 6. корхона фаолиятининг якуний натижаларини тавсифлайди ҳамда ялпи пул тушуми ва маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга сарфланувчи барча харажатлар ўртасидаги фарқни ифодалайди.
  6. 7. корхонани ташкил қилишнинг қонунийлигини тасдиқловчи, корхона характери ва фаолият тури, қоидалари, аъзолар ўртасидаги муносабатлар ва ҳоказоларни ўз ичига олувчи расмий ҳужжат.
  7. 9. тадбиркор ва ишга кирувчи шахс ўртасидаги келишув, унда кўра ходимнинг меҳнат вазифаси, иш жойи, лавозими, ойлик иш ҳақи, иш бошлаш вақти ва ҳоказолар белгилаб берилади.
  8. 10. бозор механизмининг корхона ва фирмаларнинг маҳсулот ва хизматларни сотиш, капитални фойдалироқ жойлаштиришда рақиблик асосида хўжалик нисбатларини шакллантириш билан боғлиқ элементи.
  9. 11. мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ижарага берувчида сақланган ҳолда, мулкни узоқ муддатли ижарага беришга асосланган ҳолда инвестицияларни молиялаштириш шакли; машина, ускуна ва транспорт воситаларининг ўрта ва узоқ муддатли ижараси.
  10. 14. акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисми, ҳар йили солиқларни тўлаш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, заҳираларни тўлдириш, облигациялар бўйича фоизлар тўлаш ва директорларни мукофотлашдан сўнг акциядорлар ўртасида тақсимланади.
  11. 15. бирон-бир ҳолатнинг алоҳида томонларини таққослаш ва солиштириш йўли билан тавсифланувчи кўрсаткичлар тизими.
  12. 18. бирон-бир фаолиятга, корхонага фойда олиш мақсадида узоқ муддатли капитал киритишни амалага оширувчи хусусий тадбиркор, ташкилот ёки давлат.